Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда танқис дори ва тиббий жиҳозларни тезкор олиб кириш тартиби белгиланмоқда
Соғлиқни сақлаш тизимида вақтинчалик танқислик юзага келганда, айрим дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан — мажбурий сертификатлаш шарти билан — амалиётда қўллаш ва импорт қилишга рухсат бериш механизми жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Тартиб қарори махсус ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиниши белгиланган.
Низом лойиҳасига кўра, “вақтинчалик танқислик” — аҳоли ва тиббиёт ташкилотлари эҳтиёжини қондириш учун дори воситалари ёки тиббий жиҳозлар етарли миқдорда мавжуд эмаслиги (ёки чекланган миқдорда бўлиши) сифатида талқин этилади.
Танқислик ҳолатида таъминлаш бўйича қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги доимий ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиниши кўзда тутилган.
Лойиҳага мувофиқ, танқислик ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш учун:
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дори/жиҳознинг давлат рўйхатидан ўтган-ўтмагани ва ўрнини босувчи аналоглар бор-йўқлигини ўрганади;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги эса бозорда мавжудлик, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳолати ва режаларни таҳлил қилади.
Импорт масаласида Марказ импортга “монелик қилмаслик (ёки қилиш)” бўйича 3 иш кунида хулоса расмийлаштириши назарда тутилган.
Танқис дори ва тиббий жиҳозларни олиб кирувчи ташкилот улгуржи реализация учун лицензияга эга бўлиши, сифат ва хавфсизликни таъминлай оладиган мутахассислар ҳамда сақлаш-логистика имкониятларига эга бўлиши, тўлиқ ҳужжатлар тўпламини тақдим этиши керак бўлади.
Шунингдек, импорт қилинаётган маҳсулотлар белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши, ҳаракати эса ахборот тизими орқали QR-код билан кузатилиши қайд этилган.
Ишчи гуруҳ қарори билан танқис маҳсулотлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтига жойланиши, республикага киритилган маҳсулотларни тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ташкилотларига тарқатиш бўйича қарор эса тезкор муддатларда қабул қилиниши белгиланган.
Мавзуга оид
14:14 / 09.01.2026
Айрим тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026