Россиянинг Пенза вилоятидаги «Ўрта Осиё — Марказ» ерости газ қувурида портлаш юз берди.

Ҳодиса Волчково қишлоғи яқинида содир бўлган. Оқибатда портлаш жойида 70 метр баландликда олов устуни кўтарилган, газ берилиши тўхтатилгач эса яқин атрофдаги ўтлар ёна бошлаган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Россия ФВВ хабарига кўра, портлашга юқори босим туфайли қувур ёрилиши сабаб бўлган.

Ҳодиса жойида авария ва тезкор хизматлар ишламоқда. Оқибатларни бартараф этишга 34 нафар ходим ва 12 та техника жалб этилган.

«Ўрта Осиё — Марказ» ерости газ қувури Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ конларини Россия ҳамда Европа билан боғлайди.