Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WDR: Германия ташқи разведкаси раҳбари Наришкин билан телефонда гаплашган
Германиянинг BND разведка хизмати янги раҳбари Мартин Йегер Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида WDR телеканали хабар берди. BND ҳам, СВР ҳам буни изоҳламади. Аввалроқ Наришкин MI6 раҳбари билан ҳам гаплашганини айтган эди.
Мартин Йегер Фото: Omer Messinger/ Getty Images
Германия Федерал разведка хизмати (BND) раҳбари Мартин Йегер Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин билан телефонда суҳбатлашди. Бу ҳақда Германиянинг WDR телеканали 23 декабр, сешанба куни хабар қилди.
WDR маълумотига кўра, суҳбат “ўтган ҳафта”, яъни 15–21 декабр кунлари оралиғида бўлиб ўтган. Телеканал бундай ҳолатни “Германия ва Россия идоралари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқанинг кам учрайдиган ҳолати” деб атаган. WDR таъкидлашича, суҳбат мазмуни номаълум.
Суҳбат ҳақидаги хабар WDR’нинг X ижтимоий тармоғидаги WDR Investigativ (“WDR Текширувлар”) аккаунтида эълон қилинган. Материал муаллифи сифатида журналист Флориан Фладе кўрсатилган.
“BND, одатда, эҳтимолий разведка фаолиятига доир масалаларни омма олдида изоҳламайди”, — дея жавоб берган разведка хизмати WDR сўровига.
Россия томони ҳам Наришкиннинг Йегер билан суҳбатлашганини тасдиқламаган. 18 декабр куни СВР раҳбари телефон орқали Британиянинг MI6 раҳбари Блейз Метревели билан гаплашганини айтган эди.
Йегер BND'га 2025 йил сентябр ойида раҳбар этиб тайинланган. У аввал Германиянинг Украинадаги элчиси бўлиб ишлаган. Октябр ойида эса у Россия билан можаронинг кескинлашувига тайёр туришга чақирган.
“Биз эҳтимолий Россия ҳужуми 2029 йилдан олдин бўлмайди, деб ўйлаб, хотиржам бўлиб қолмаслигимиз керак. Биз бугуннинг ўзида таҳдид остидамиз”, — деган эди ўшанда Йегер.
Мавзуга оид
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025