Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж суди Франция биринчи хонимини таъқиб қилиш иши бўйича ўн кишига ҳукм чиқарди
Барча судланувчилар Брижит Макронни аслида Жан-Мишел Троне исмли эркак бўлиб туғилган трансгендер аёл экани ҳақидаги фитна назарияни тарқатганликда айбдор деб топилди.
Фото: Getty images
Париж жиноий суди Франциянинг биринчи хоними Брижит Макронни онлайн таъқиб қилиш ва у ҳақда миш-мишлар тарқатиш иши бўйича ҳукм чиқарди.
Ўн нафар судланувчи Франция президентининг рафиқасига нисбатан «ғаразли, камситувчи ва ҳақоратли сўзлар» орқали «қасддан зарар етказишда» айбдор деб топилди.
Судланувчиларнинг аксарияти тўрт ойдан саккиз ойгача шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ишдаги шахслардан бири суд мажлисига келмагани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Маҳкумлар орасида реклама агентлиги раҳбари Орелен Пуарсон (у саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди) ва фолбин Амандин Руа (ярим йиллик қамоқ жазоси) бор, прокуратура уларни Бриджит Макронга қарши дезинформация кампаниясининг ташаббускорлари деб атаган. Шунингдек, энди уларнинг иккаласи ҳам интернетдаги бошқа фойдаланувчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш курсида ўқиши керак.
Барча судланувчилар Брижит Макронни аслида Жан-Мишел Троне исмли эркак бўлиб туғилган трансгендер аёл экани ҳақидаги фитна назарияни тарқатган. Шунингдек, улар турмуш ўртоғи Эммануэл ва Брижит ўртасидаги 24 йиллик ёш фарқини омма олдида масхара қилган.
Айни пайтда Америка судида Франция биринчи хонимининг трансгендерлик ҳақидаги миш-мишларни фаол равишда тарқатаётган ўта ўнг қанот фаоли Кенсис Оуэнсга қарши худди шундай даъво кўриб чиқилмоқда. Даъво ишини Эммануэл Макрон қўзғатган.
Мавзуга оид
14:41 / 31.12.2025
Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди
18:28 / 27.12.2025
Геология фанлари университети ва Франциянинг BRGM ташкилоти билан келишувга эришилди
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
10:00 / 25.12.2025