Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пичоқ билан қўшнисининг уйини тақиллатган шахс ушланди
Тошкентнинг Яшнобод туманида тунда қўшнисининг эшигини пичоқ кўтарган ҳолда жиринглатган эркак қўлга олинди. У маст ҳолатда бўлган. Суд унга майда безорилик, совуқ қурол олиб юриш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг талабларини бажармагани учун маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Фото: ИИВ
Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйнинг йўлагидаги хонадон эшигини номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда жиринглатгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди. Бошқарма маълумотларига кўра, 41 ёшли фуқаро О.С. 5 январь куни тахминан соат 01:35 да маст ҳолда қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик), 185−2 (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш), 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
13:47 / 07.01.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал бўйича чора кўрилди
09:31 / 05.01.2026
“Авиасозлар деҳқон бозори” ҳудудидаги дўконда ёнғин чиқди
09:42 / 04.01.2026
Тошкентда Lacetti пиёдани уриб кетди
12:41 / 02.01.2026