Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, компания халқаро тендер натижаларига кўра ғолиб деб топилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Самарқанд ҳудудий электр тармоқларининг барча ишчи-ходимлари янги компанияга ишга қабул қилинади.
Хўжаевнинг таъкидлашича, чет элдан 10–15 нафар мутахассис жалб этилади. Қолган ишлар маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида электр тармоқларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг камида 90 фоизини ички бозордан, яъни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида компания белгиланган миқдордан кам бўлмаган ҳажмда инвестиция киритиши шарт.
Компания мутахассислари ҳозирда ҳудудни ўрганиш ишларини олиб бориб, илмий ёндашув асосида лойиҳаларни шакллантирмоқда.
Лойиҳанинг дастлабки натижалари ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгусида бошқа ҳудудларда ҳам ушбу тизимни жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилади.











