Календар Меҳнат кодекси ҳамда 2026 йилда расмий саналари нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони асосида тайёрланган.
Ҳужжатда 5 кунлик (40 соатлик), 6 кунлик (40 соатлик) ва 6 кунлик (36 соатлик) иш ҳафталари учун ойлар, чораклар, ярим йиллик ва йил кесимида иш соатлари ҳамда иш кунлари сони ҳисоблаб чиқилгани қайд этилган.
Шу билан бирга, президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланса ёки дам олиш кунлари кўчирилса, иш вақти календарига ҳам тегишли ўзгартишлар киритилиши мумкин.










