Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антикоррупция агентлиги коррупция хавфларини автоматик мониторинг қилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ташкил этилаётган «Хавф-таҳлил маркази»га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базаси интеграция қилиниб, сунъий интеллект ёрдамида коррупциявий хавф-хатарларни тезкор аниқлаш имкониятлари кенгайтирилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича, Агентлик ҳузурида ташкил этилаётган «Хавф-таҳлил маркази»га вазирлик ва идораларнинг 30 га яқин маълумот базалари интеграция қилинади.
Унинг айтишича, мазкур марказ фаолиятига сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, бу коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва назорат қилиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Жумладан, солиқ.уз базаси орқали ташкилот таъсисчилари билан давлат харидларида аффилланганлик ҳолатлари таҳлил қилинади.
Шунингдек, «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси» тизими орқали коррупцияга оид жиноятлар, уларнинг сабаблари ва тенденциялари бўйича маълумотлар ўрганилади. My.mehnat.uz базаси маълумотлари орқали эса яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув асосида ишлаши ҳолатларини аниқлаш имкони яратилади.
Қайд этилишича, бундай хавф-хатарларни анъанавий усулда таҳлил қилиш 5–6 кун вақт олган бўлса, рақамлаштириш ва интеграция натижасида мазкур жараённи бир соат ичида амалга ошириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40 / 01.07.2026
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026