Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси газ нархларини асоссиз ошириш аломатлари бўйича иш қўзғатди
2025 йил ноябр–декабр ойларида метан газига вақтинчалик чекловлар жорий этилган даврда айрим бозор иштирокчилари томонидан суюлтирилган газ нархларини асоссиз оширишга уриниш аломатлари кузатилмоқда. Рақобат қўмитаси бу ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда чора кўра бошлади.
Фото: Kun.uz
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, ўтган йилнинг ноябр–декабр ойларида бозор иштирокчиларига профилактик мақсадларда огоҳлантиришлар юборилиб, метан газига киритилган вақтинчалик чекловлар ҳолатидан фойдаланган ҳолда суюлтирилган газ нархларини асоссиз оширмаслик талаб қилинган эди.
Шунга қарамасдан, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан адолатли бозор принципларига зид равишда нархларнинг асоссиз оширилишига сабаб бўлувчи манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари кузатилаётгани қайд этилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича Қўмита томонидан қонунбузилиши аломатлари юзасидан иш қўзғатиш ишлари бошланган.
Бундан ташқари, биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш мақсадида “коррекциялаштирувчи” чоралар кўрилмоқда. Хусусан, бозор иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилган.
Мавзуга оид
20:20
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
09:00 / 10.05.2026