Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариус томонидан ижро хатини ёзиш тартиби белгиланди
Ижро хати ёзилган кундан бошлаб 3 йил муддат ичида мажбурий ижро учун тақдим этилиши мумкин.
Фото: Getty images
Адлия вазирлиги «Нотариуслар томонидан ижро хатларини ёзиш тартиби тўғрисида»ги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низомга кўра, ижро хати нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали, электрон шаклда ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда ёзилади.
Ижро хати видеоконференцалоқа орқали ёзилганда, унинг тасдиқловчи ёзувида бу ҳақида кўрсатилади ҳамда ёзиш жараёни нотариус томонидан мажбурий аудио ва видеода қайд этилади.
Ижро хати қуйидаги ҳолларда ёзилади:
- тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
- мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлмаса.
Нотариус томонидан БҲМ 1000 бараваригача бўлган айрим фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талаблар бўйича ҳам ижро хати ёзилади.
Ижро хати, агар қонунчиликда бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ёзилган кундан бошлаб 3 йил муддат ичида мажбурий ижро учун тақдим этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:25 / 16.03.2026
Кўчмас мулк ва транспорт олди-сотдисида ҳисоб-китоблар тартиби белгиланди
09:44 / 16.02.2026
Нотариуслар эскроу ҳисобварақда маблағ бор-йўқлигини онлайн текширади
13:14 / 12.02.2026
Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тасдиқланди
17:20 / 31.01.2026