Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолини рўйхатга олишда онлайн саволномани бир киши бутун оила учун тўлдириши мумкин
Ахборот тизими томонидан сертификат фақат битта – асосий респондент номи билан шакллантирилади. Шу сабабли оила аъзолари учун алоҳида сертификат автоматик тарзда берилмайди.
Агар онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида оила аъзолари киритилган бўлса, уларнинг барчаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўлиқ рўйхатдан ўтган ҳисобланади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот котиби Усмон Абдурасулов тушунтириш берди.
«Ахборот тизими томонидан сертификат фақат битта – асосий респондент номи билан шакллантирилади. Шу сабабли оила аъзолари учун алоҳида сертификат автоматик тарзда берилмайди. Шу билан бирга, айрим ҳолатларда иш жойлари ёки ташкилотлар томонидан онлайн рўйхатдан ўтган оила аъзолари таркиби ҳақида қўшимча маълумот сўралиши мумкинлиги инобатга олинган. Мазкур эҳтиёждан келиб чиқиб, census.stat.uz портали орқали шакллантириладиган сертификатнинг қуйи қисмида рўйхатдан ўтган барча оила аъзоларининг рўйхати акс эттирилган. Ушбу сертификат орқали фуқаролар иш жойи ёки бошқа ташкилотлар талабига кўра, хонадон аъзоларининг онлайн рўйхатдан тўлиқ ўтганини осон ва ишончли тарзда тасдиқлашлари мумкин», деди у.
Қайд қилинишича, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида маълумотларни диққат билан, тўғри ва тўлиқ киритиш лозим. Хусусан, хонадонда амалда яшаб турган барча оила аъзолари, томорқа (ҳовли) ер майдони ва ундан фойдаланиш ҳолати, шунингдек, мавжуд чорва ва паррандалар сони тўғрисидаги маълумотлар аниқ ва ишончли тарзда киритилиши лозим.
Таъкидланишича, рўйхатга олиш ахборот тизими киритилган маълумотларни автоматик равишда мантиқий текширувдан ўтказади. Агар маълумотларда хато ёки ноаниқликлар аниқланса, жумладан, хонадон аъзоларидан бири ҳақидаги маълумот қолиб кетган тақдирда, 4–28 феврал кунлари маҳалла еттилиги вакиллари томонидан хонадонга бориб, қайта рўйхатга олиш амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда рўйхатга олиш саволномасини тўлдириб бериш сабаби билан фуқароларнинг шахсий идентификация маълумотлари, яъни OneID тизимига кириш логин ва пароли талаб этилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Таъкидланишича, рўйхатга олиш саволномасини ҳар бир шахс ўзи тўлдириши, ўзи ва оиласига тегишли шахсий маълумотларни бегоналарга тақдим этмаслиги зарур. Акс ҳолда шахсга доир маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
16:35
Топ-10 йўналиш: 2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга борди?
14:20
2025 йил статистикаси: инфляция 7,3 фоиз, реал даромадлар 9,2 фоизга ўсди
11:19
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
14:41 / 21.01.2026