Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ўрта Ер денгизида Россия танкерини ушлади
Франция ҳарбий-денгиз кучлари (ҲДК) Ўрта Ер денгизининг ғарбий қисмида Россияга тегишли нефт ташувчи GRINCH танкерини қўлга олди. Кема Россиянинг “соя флоти”га мансуб бўлиши мумкин, деб гумон қилинмоқда. Франция ҳокимияти хабар беришича, операция Испаниянинг жанубий соҳили билан Марокаш шимолий соҳили оралиғида ўтказилган, бу ҳақда пайшанба куни, 22 январда маълум қилинди.
Франция президенти Эммануэл Макрон айтишича, операция вақтида Францияни бир неча иттифоқчилар, жумладан Буюк Британия қўллаб-қувватлаган. Унинг сўзларига кўра, танкер халқаро санкциялар остида бўлиб, эҳтимол, ёлғон байроқ (ўзини бошқа давлат байроғи остида кўрсатиш) билан ҳаракатланган.
Марсел прокуратураси танкер йўналишини ўзгартириш ва уни қўшимча текширувлар ўтказиш учун йўналтириш тўғрисида кўрсатма берган.
“Соя флоти” асосан эски кемалардан иборат бўлиб, улар ғарбнинг суғурта ва рўйхатдан ўтказиш (регистр) тизимларидан ташқарида ишлатилади. Уларнинг ёрдамида Россия Украинага қуролли бостириб кирилганидан кейин Европа Иттифоқи жорий этган санкцияларини четлаб ўтади. Нефт сотишдан тушган даромадлар, жумладан Ҳиндистон ва Хитой каби давлатларга арзонроқ нархда сотиш орқали олинган маблағлар, урушни молиялаштиришга йўналтирилади.
Украина президенти Володимир Зеленский X тармоғида бу операция “айнан керак бўлган қатъият”ни кўрсатганини ёзди. У янада қатъий чораларга, жумладан кемаларни ушлаш ва улар ташаётган нефтини мусодара қилишга чақирди.
Москвада эса Россия томони бу воқеа ҳақида расман хабардор қилинмагани айтилди. ТАСС хабарига кўра, РФ ҳокимияти кема бортида Россия фуқаролари бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда — зарурат бўлса, уларга ёрдам кўрсатиш учун. Октябр ойида ҳам Франция ўзининг ғарбий соҳили яқинида санкциялар остида бўлган бошқа бир танкерни тўхтатган, бироқ бир неча кундан кейин кема озод қилинган эди.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026