Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
26 январ — Ўзбекистон давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев божхона соҳаси ходимлари, офицер-генераллар ва фахрийларни табриклади.
26 январ куни Ўзбекистон давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан мамлакат божхона тизими вакиллари — сержант, офицер ва генераллар, шунингдек, фахрийлар байрам билан қутланди.
Табрикда мустақиллик йилларида божхона органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва давлат чегаралари дахлсизлигини асрашда ишончли таянч бўлиб келаётгани таъкидланди. Янги Ўзбекистон шароитида тизимни модернизация қилиш, очиқ ва самарали бошқарув тамойилларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар қайд этилди.
Табрикда соҳани рақамлаштириш, бюрократия ва инсон омилини камайтириш, халқаро стандартларни кенг жорий этиш натижалари келтирилди. Жумладан, кейинги йилларда божхона расмийлаштируви вақти 40 фоизга қисқартирилгани, декларацияларнинг 20 фоизи инсон омилисиз амалга оширилаётгани маълум қилинди. 2025 йилда 76,2 триллион сўм божхона тўловлари ундирилиб, кўрсаткич 21 фоизга ошгани ва давлат бюджети даромадларидаги улуши 25 фоизга етгани айтилди.
Шунингдек, 1,2 триллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани, хавфларни олдиндан таҳлил қилиш орқали 7 триллион сўм, товарларни расмий импортга жалб этиш ҳисобига қўшимча 2,3 триллион сўм бюджет маблағлари ундирилиши таъминлангани қайд этилди.
Табрикда ҳуқуқбузарликларга қарши кураш йўналишидаги натижалар ҳам келтирилди: 1,8 тонна гиёҳвандлик, 1,1 тонна психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилгани билдирилди. Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилгани, Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани ва халқаро нуфуз ортиб бораётгани таъкидланди.
Божхона лабораторияси ва кинология марказининг минтақавий филиал мақомига эга бўлиши, Божхона институтининг PICARD дастури стандартлари асосида аккредитациядан ўтиши, божхона идорасининг ташкилот Аудит қўмитаси аъзолигига сайланиши ҳам соҳадаги ўзгаришлар сирасига киритилди. Тизимда билимли ва ташаббускор ёш кадрлар сафининг кенгайиб бориши алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, келгуси беш йилда “яширин иқтисодиёт” улушини икки карра қисқартиришда божхона органлари фаолиятини кучайтириш долзарб вазифа экани билдирилди. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши муносабати билан божхона тизимининг самарадорлиги ва масъулиятини тубдан ошириш зарурлиги қайд этилди.
Табрикда соҳа ривожи, моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026