Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
|00:37 / 26.01.20267 7651 мин
Тошкентдан йўлга чиққан поезд 1 соат давомида Янги Чиноз бекатида тўхтаб қолган. Вазиятни ҳал этиш мақсадида техник хизмат кўрсатиш цехидан қўшимча электропоезд жўнатилган.
768-сонли Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоезди Янги Чиноз бекати ҳудудида техник сабабларга кўра тўхтаб қолди.
Вазиятни тезкор ҳал этиш мақсадида техник хизмат кўрсатиш цехидан қўшимча электропоезд жўнатилди.