Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент аксар спортчилар кўча безорисига айланиб кетаётганидан хавотир билдирди
Жойларда пул учун яширин жанглар ташкил қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилиб, мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифаси қўйилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 27 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини чеклаш бўйича сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай шахслар чет элга бориб олиб, у ерда ўз ватандошларини ҳам талайди.
Давлат раҳбари илгари фақат «кўча» деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун «бизнес ниқоби» остида даромадли соҳаларга кириб бораётганини таъкидлади.
Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, «Ҳаж» ва «Умра» зиёратига юборишда анча кўпайган.
Маълум қилинишича, фақат Тошкентда хонадон сотиш масаласида 3 мингдан зиёд фуқарога 1,3 трлн сўм зарар етказилган.
Президент, шунингдек, масъуллар аҳолининг фирибгарлар қопқонига тушиб қолмаслиги учун ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишламаётганини кўрсатиб ўтди.
Cўнгги пайтларда жиноий гуруҳлар олди-берди муносабатларга, бизнес фаолиятга аралашиб, тадбиркорлар ва инвесторларга таҳдид солаётгани таъкидланган.

Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, АҚШ ва бошқа давлатлардаги элчихоналарда ички ишлар вакили лавозими жорий қилинди. Ушбу вакиллар хориждаги ҳамкасблари билан ишлаб, бундай зўравонликларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлайди, фуқароларни ёт ғоялар таъсирига тушишининг олдини олади.
Мутасаддиларга трансчегаравий ва виртуал майдонда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйиш топширилди. Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноятчилик бўйича алоҳида хизмат ташкил қилинади.
Ўтган йили пойтахтда ушланган уюшган жиноий гуруҳлар таркибида 259 нафар «оғир» тоифадаги ёшлар ва спортчилар бўлгани ўта ташвишли ҳол экани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг аксарияти кўча безорисига айланиб кетаётгани, жойларда пул учун яширин жанглар ташкил қилиш ҳолатлари кўпайганини қайд этди.
У мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифасини қўйилди. Жанговар спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни касбга ўқитиб, салоҳиятига мос иш билан банд қилиш тизимини яратиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида ҳам «осон пул топаман» деган илинжда айрим спортчилар жиноий тўдаларга қўшилиб қолаётганига эътибор қаратганди.
Мавзуга оид
18:13
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди
16:33
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
15:32
Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак – президент
14:49