Туризм | 12:05 / 31.01.2026
2091
2 дақиқада ўқилади

Тошкент–Атирау ўртасида тўғридан тўғри мунтазам авиақатнов очилади

Атирау шаҳрида ўтказилган музокараларда Uzbekistan Airways ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида Тошкент–Атирау йўналиши бўйича янги тўғридан тўғри мунтазам рейсни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Фото: Дунё

“Дунё” АА хабарига кўра, Атирау шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари, Uzbekistan Airways авиакомпанияси вакили ҳамда Атирау вилояти ҳокими ўринбосари Қайрат Нуртаев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Музокараларда вилоятнинг йўловчи транспорти, туризм ва инвестициялар бошқармалари вакиллари ҳам қатнашиб, фуқаро авиацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилган.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Атирау вилояти ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги туристик, маданий ва ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириши алоҳида таъкидланган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият янги авиарейсларни очишга доир ташкилий масалаларни ҳал этиш ва лойиҳани амалиётга татбиқ этишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирган.

Музокаралар якунида Тошкент–Атирау йўналиши бўйича янги мунтазам рейсни очиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туристик ҳамда гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид