Кеча, 4 феврал куни соат 16:22 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Қорақамиш ¼ даҳаси ҳудудида “Газел” русумли автомобил ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Маълумотга кўра, қутқарув техникалари ҳодиса жойига соат 16:29 да етиб борган ва ёнғин соат 16:33 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.