Ўзбекистон | 12:37
2191
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси –2…+5, кундузи +7…+15 даража атрофида бўлади. Жойларда шамол кучайиб, туман тушиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +1...+6 даража, шимолда –2...–7 даража бўлади.

Ўзгидрометга кўра, шанба куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси –2...+3 даражани ташкил этади, кундузи +7...+12 даражагача кўтарилади.

Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражани, кундузи +10...+15 даражани ташкил этади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, 6 ва 8 феврал кунлари айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғинганрчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида бугун куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +3...+5 даража бўлади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.

Ҳарорат эртага кечаси –1...+1 даража, кундузи +9...+11 даража, якшанба куни кечаси +1...+3 даража, кундузи +13...+15 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид