Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия тажрибаси асосида балиқчиликда замонавий ечимлар жорий этилиши мумкин
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда Норвегиянинг Sjømat Norge денгиз маҳсулотлари федерацияси вакиллари иштирокида ўтказилган онлайн учрашувда балиқчилик ва аквакултура соҳасида илғор тажрибаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Фото: Kun.uz
“Дунё” АА хабарига кўра, мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасида балиқчилик тармоғида ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий технологиялар ва бошқарув усулларини татбиқ этиш борасида фикр алмашган.
Норвегиянинг Sjømat Norge федерацияси денгиз маҳсулотлари соҳасидаги йирик саноат уюшмаларидан бири бўлиб, 800 дан ортиқ компанияни бирлаштиради. Ташкилот барқарор балиқчилик, экологик тоза ишлаб чиқариш, инновациялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Учрашувда Норвегия тажрибаси асосида балиқлар учун озуқа самарадорлигини ошириш, генетика ва селекция ишларини такомиллаштириш, ветеринария назоратини кучайтириш, биохавфсизлик стандартларини жорий этиш каби йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Норвегия томонига Ўзбекистонда балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва хусусий сектор учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Мавзуга оид
10:58 / 06.02.2026
Норвегия полицияси собиқ бош вазирнинг Эпштейн билан алоқаларини текширмоқда
15:41 / 04.02.2026
Норвегияда монархия инқирози юзага келди
15:09 / 13.01.2026
Норвегия Украинага 340 млн евро ёрдам ажратмоқда
13:56 / 10.12.2025