Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида нам ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Ҳарорат кундуз кунлари +8…+17, кечалари +3…+10 даража атрофида ўзгариб туради.
Ушбу иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйича нам ҳаво кузатилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кундузи асосан +12…+17 даража атрофида бўлади, ҳафта ўртасида эса +8…+11 даражагача пасаяди. Кечалари нисбатан +7…+10 даража атрофида бўлади, ҳафта ўртасида +3…+6 даражагача тушади.
Республика шимолида ҳарорат кечалари –2…+3 даражадан –5…–10 даражагача, кундуз кунлари +3…+8 даражадан 0…–5 даражагача ўзгариб туради.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, 13–18 метр/сониягача кучаяди, 9–10 февралда айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда ёғинганрчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида душанба кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +14…+16 даража бўлади. 10−13 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан +11…+16 даража бўлади, 11 февралда +8…+10 даражагача пасаяди.
Ҳарорат кечалари +8…+10 даражадан +3…+5 даражагача ўзгариб туради. Шамол 3–8 метр/сония теликда эсади, вақти-вақти билан 9–14 метр/сониягача кучаяди.