Ушбу тақдимот 2025 йил октябр ойида бўлиб ўтган Тошкент Халқаро Автокўргазмасидаги Geely дебютидан кейинги навбатдаги муҳим босқич бўлди. Бренд тақдимоти Марказий Осиё бозорида Geelyʼнинг маҳаллийлаштириш стратегиясида катта қадам ташланганини ҳам англатади. Geely Ўзбекистондаги истеъмолчиларга автомобиллар бўйича янада кенг ва экологик тоза танловларни тақдим этади, шу билан бирга маҳаллий автомобил саноатини модернизация қилиш ва “яшил ҳаракатланиш” экотизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Тадбир куни кўплаб автомобил ишқибозлари, соҳа етакчилари ҳамда танилган оммавий ахборот воситалари жам бўлиб, Geely янги моделларининг бозорга чиқишига гувоҳ бўлишди. Geely EX5 илғор технология, замонавий дизайн ва юқори энергия самарадорлигини ўзида бирлаштирган тўлиқ электр моделдир. У Euro NCAP ва ANCAP ташкилотларидан бир вақтнинг ўзида икки карра беш юлдузли хавфсизлик баҳосини олган Geelyʼнинг илк модели бўлиб, кундалик электромобилларда ҳаракатланиш стандартларини янги белгилашни мақсад қилади.

Geely EX5 EM-i дунёда оммавий ишлаб чиқариладиган плагин-гибрид SUVʼлар орасида энг паст ёқилғи сарфига эга модел ҳисобланади. Саноатдаги етакчи EM-i Супер Ҳибрид тизими билан жиҳозланган ушбу модел 105 км Соф электр юриш захирасига ҳамда заряд сақлаш (charge-sustaining) режимида 4,3 Л/100 км ёқилғи сарфини таъминлаб, ўз синфида янги мезонларни ўрнатади.
Флагман премиум SUV бўлган Monjaro эса сўнгги тўрт йил ичида умумий глобал савдоси 930 минг донадан ошиб, бозордаги кучли рақобатбардошлигини намоён этди. Тақдимот тадбири технологик эстетика ва визуал санъат уйғунлигида ташкил этилиб, Geelyʼнинг “барқарор ҳаракатланиш етакчиси” сифатидаги стратегик позициясини ёрқин тарзда кўрсатди.

Бугунга келиб Geely Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида, жумладан, Тошкент, Бухоро ва Фарғонада бир нечта савдо ва сервис шохобчаларини ташкил этди. Марказий Осиёдаги сотув режаларининг асосий йўналишларидан бири сифатида Geely маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий заводини қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳа бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб оладиган таъминот занжири ва ишлаб чиқариш марказини шакллантиришга, шунингдек, маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу ташаббус минтақавий автомобил саноати ривожига кўмаклашади ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.











