Маълум қилинишича, Ориф Олимович Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Нозим Мансурбекович Рустамбеков мазкур миллий қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланган. У аввалроқ Адлия вазирлигида Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Тайинловлар урбанизация жараёнларини тизимли бошқариш, уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш ҳамда соҳадаги дастур ва лойиҳаларни самарали мувофиқлаштиришга қаратилган вазифалар ижросини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

















