Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брянск вилоятининг бир қисми дрон зарбаларидан кейин электрсиз қолди
Брянск вилоятида бешта муниципал тузилма ва Брянск шаҳрининг бир қисми Украина Қуролли кучлари ҳужумлари сабаб иссиқлик ва электр таъминотидан маҳрум бўлди, деб хабар қилди губернатор Александр Богомаз. Ҳозир авариявий қувватларни улаш ишлари олиб борилмоқда.
Фото: REUTERS
Украинанинг Брянск вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объектларига берган зарбалари натижасида ҳудуддаги бешта муниципал тузилмада ва Брянск шаҳрининг айрим қисмларида иссиқлик ҳамда электр таъминоти тўхтаган. Бу ҳақда Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз 15 феврал, якшанба куни кечқурун Telegram’да маълум қилди.
“Барча авария бригадалари ўз жойида. Захира қувватлар уланмоқда. Иссиқлик ва электр таъминоти объектларини улаш ишлари олиб бориляпти”, — дейилади унинг постида.
Аввалроқ Богомаз минтақага украин дронларининг оммавий ҳужуми 12 соатдан ортиқ давом этганини ёзган эди. Унинг айтишича, ҳужум қайтарилиши давомида ҲҲМ кучлари Брянск вилояти осмонида 170 тадан ортиқ дронни йўқ қилган.
Россиянинг Shot номли Telegram-канали 15 феврал куни Брянскда ва қўшни шаҳарларда “ўнлаб портлашлар янграгани”ни хабар қилмоқда. Каналнинг ўша кечқурун чиққан бошқа постида эса 15 феврал куни Тула ва Алексин шаҳри устида ҳам кетма-кет портлашлар бўлгани айтилади. Муаллифлар буни ҳаво ҳужуми вақтида ҲҲМ воситалари ишлагани билан боғлайди.
Шунингдек, Рязан устида ва Белгород вилоятида ҳам портлашлар бўлгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Сўнгги ҳафталарда қаттиқ совуқлар фонида Россия Украина энергетика инфратузилмаси объектларига зарбалар бермоқда. Шу сабаб айрим шаҳарларда, хусусан Киевда, вазият оғир тус олган. 15 феврал ҳолатига кўра, у ерда 500 та уй иссиқликсиз қолмоқда.
Украина Қуролли кучлари эса РФнинг чегарага яқин ҳудудларига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Белгород вилоятида иссиқлик ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳокимиятлар мактаб ўқувчилари ота-оналарига болаларини РФнинг бошқа ҳудудларига ёки қўшиб олинган Қримга эвакуация қилишни таклиф этган. Шу каби имконият кўп болали оилаларга, ногирон фарзандли оилаларга ва ёлғиз яшаётган пенсионерларга ҳам тақдим этилиши айтилган. Бироқ кейин маҳаллий губернатор минтақа “чегарасидан чиқиб кетиш бўйича қарорлар”га эҳтиёж йўқлигини билдирган.
Мавзуга оид
08:57
Австрия канцлери Украина бўйича ЕИнинг Путин билан музокара олиб боришини қўллаб-қувватлади
08:41
Rheinmetall раҳбари 2026 йилда Украинада тинчлик бўлишини кутмаяпти
19:57 / 15.02.2026
Фронтдаги вазият: Украина Запорижжя областида қарши ҳужумга ўтди
11:00 / 15.02.2026