Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балиқ овлаш бўйича энг юқори кўрсаткич Хоразмда қайд этилди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 206 211 тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,4 фоизга ошган.
Фото: Kun.uz
Ҳудудлар кесимида балиқ овлаш бўйича энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида қайд этилди — 35 913,9 тонна.
Шунингдек, етакчи ҳудудлар қаторида:
- Тошкент вилояти — 23 406,9 тонна;
- Андижон вилояти — 22 291,3 тонна;
- Самарқанд вилояти — 20 546,6 тонна;
- Наманган вилояти — 20 016,0 тонна.
Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар:
- Фарғона вилояти — 16 449,7 тонна;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 13 987,8 тонна;
- Жиззах вилояти — 12 485,1 тонна;
- Сирдарё вилояти — 11 748,9 тонна;
- Навоий вилояти — 10 228,8 тонна;
- Сурхондарё вилояти — 7 759,7 тонна;
- Бухоро вилояти — 6 705,0 тонна;
- Қашқадарё вилояти — 4 637,8 тонна.
Мутахассислар таъкидлашича, балиқчилик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши тармоқдаги инвестициялар ва интенсив усулларни жорий этиш билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026