Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида Ўзбекистонга 1 642 нафар АҚШ фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган, шу даврда 964 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда АҚШга сафар қилган.
фото : Travel Uzbekistan
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга 1 642 нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Туристлар сони аввалги йилга нисбатан 39,4 фоизга кўпайган.
Уларнинг сафар мақсадлари таркибида саёҳат устунлик қилиб, 1 120 нафарни ташкил этган. Шунингдек, хизмат юзасидан 269 нафар, ўқиш учун 112 нафар, қариндошларни йўқлаш учун 133 нафар, тижорат мақсадида 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар ташриф қайд этилган.
Мазкур даврда 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.
Жорий йил бошида АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари таҳлил қилинганда — саёҳат мақсадида 796 нафар, қариндошларни йўқлаш мақсадида 135 нафар, ўқиш учун 25 нафар, хизмат юзасидан 6 нафар ва даволаниш учун 2 нафар фуқаро сафар қилган.
https://t.me/statistika_rasmiy/7227
Мавзуга оид
22:19 / 23.03.2026
Агар ҳаммаси режа бўйича кетса – Трамп Ҳўрмуз бўғозининг очилиши ҳақида
16:22 / 23.03.2026
Ўзбекистонликлар АҚШга ишга юборилиши мумкин. Ўртача ойлик – 3500 доллар
16:20 / 23.03.2026
Харг ороли: ҳарбий сценарийлар ва иқтисодий оқибатлар таҳлили
13:56 / 23.03.2026