Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ урушга қарши позицияси учун 4 мингдан ортиқ кишини таъқиб қилмоқда
Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи “Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш. Мемориал” лойиҳаси маълумотларига кўра, РФ ҳокимияти Украинага қарши уруш билан боғлиқ, сиёсий сабабларга кўра қўзғатилган ишлар доирасида 4 мингдан ортиқ кишини таъқиб қилмоқда.
Фото: Konstantin Kokoshkin/Picvario LLC
Ҳуқуқ ҳимоячилари сешанба куни, 24 февралда — тўлақонли урушнинг тўртинчи йиллигида — 2026 йил 18 феврал ҳолатига кўра Россияда ва Украинанинг РФ томонидан босиб олинган ҳудудларида камида 4029 нафар шахс ана шундай ишлар бўйича айбланувчи сифатида қайд этилганини билдирди.
Бу одамларнинг учдан бири украинлар экани айтилган. “Бизга Украина паспортига эга камида 551 нафар фуқаро (тинч аҳоли) ва 726 нафар украин ҳарбий хизматчисининг исмлари маълум. 2022 йилдан бери камида 39 нафар украин фуқароси умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган”, — дейилади хабарда.
Сиёсий мотивли, уруш билан боғлиқ ишлар бўйича жами 3059 нафар шахс ҳанузгача қамоқда сақланмоқда. Россия судлари 2730 та ҳукм чиқарган, шулардан 2302 таси ҳақиқий равишда озодликдан маҳрум этишни (қамоқ жазосини) назарда тутади. Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашича, бундай ишлар бўйича судлар бирорта ҳам оқлов ҳукмини чиқармаган.
“Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш. Мемориал” лойиҳаси маълум қилишича, репрессиялардан энг кўп жабр кўрганлар Курск вилоятида (346 киши), Украинанинг Донецк вилоятининг РФ назоратидаги қисмида (289), Москва ва Москва вилоятида (249) ҳамда Россия томонидан қўшиб олинган Қримда (212) қайд этилган. Умуман олганда, Украинанинг босиб олинган ҳудудларида — Херсон, Запорижжя, Донецк, Луханск вилоятларида, Қрим ва Севастополда — 899 нафар киши сиёсий мотивлар билан жиноий таъқибга учраган.
Россия фуқаролари Украинадаги уруш билан боғлиқ сиёсий мотивли жараёнларда кўпинча давлатга хиёнат моддаси бўйича (473 киши), террорчилик бўйича (317 киши) ҳамда террорчиликка оммавий даъват қилиш ва уни оқлаш моддалари бўйича (298 киши) озодликдан маҳрум этилмоқда. Хабарда қўшимча қилинишича, Украина фуқаролари асосан РФда ва босиб олинган ҳудудларда давлатга хиёнатда (199 киши), террорчиликда (159 киши) ва жосусликда (125 киши) айбланиб таъқиб қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:18
Австралия Украинага ёрдамни давом эттиради: РФга қарши янги чекловлар
09:14
Канада Украинага ҳарбий ёрдамни ва РФга қарши санкцияларни кенгайтирди
09:01
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
08:31