Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz танқидидан сўнг: машинада уч одамни уриб юборган фарғоналик аёлга нисбатан чиққан ҳукм ўзгарди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда танишининг Onix машинасини бошқарган Хадичабону Ҳабибуллаева пиёдалар йўлагидан ўтаётган 31 ёшли аёл ва унинг ёнидаги икки ёш болани уриб юборган. Апелляция суди биринчи инстанция суди ҳукмининг фуқаровий даъвога оид қисмини ўзгартирди ҳамда ЙТҲдан сўнг тўшакка михланиб қолган жабрланувчи аёлга 100 млн сўм маънавий зарар ундиришни белгилади.
Фарғонада танишининг машинасида уч одамни уриб юборган аёлнинг қилмиши апелляция судида кўриб чиқилди. Kun.uz суд ажрими билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, биринчи инстанция суди жиноят оқибатида жабрланувчи Дилафрўз Сайфуллаева ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст олиб, бир жойда ётиб даволанаётганини етарлича ҳисобга олмасдан, бирмунча камроқ моддий зарар ундирган ҳамда маънавий зарар ундириш масаласини муҳокама қилмаган.
Биринчи инстанция суди ҳукмида судланувчидан вояга етмаган жабрланувчиларнинг қонуний вакилига 280 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланиб, иш бўйича бошқа етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганди.
Апелляция судининг 2026 йил 17 февралдаги ажрими билан ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми ўзгартирилди. Яъни Хадичабону Ҳабибуллаевадан жабрланувчи Дилафрўз Сайфуллаевага 100 млн сўм маънавий ҳамда вояга етмаган жабрланувчиларнинг қонуний вакилига 3 млн 351 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланди. Ҳукмнинг қолган қисми – Хадичабону Ҳабибуллаевага тайинланган 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил озодликни чеклаш жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.
Хадичабону Ҳабибуллаева 2025 йил 11 октябр куни танишининг Onix машинасини “правасиз” бошқарган. У Фарғона шаҳрининг кўчаларидан бирида сунъий дўнглик билан ажратилган пиёдалар йўлагидан ўтаётган Дилафрўз Сайфуллаева, унинг 3 ёшли ўғли Ясинбой Абдураҳмонов ҳамда 2,5 ёшли жияни Ҳадия Қодировани уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган Дилафрўз Сайфуллаева ҳамон тўшакка михланиб ётибди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026