Ўзбекистон | 13:36
509
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп сарф Самарқанд ва Тошкентда: таъмир хизматлари статистикаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда компютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари ҳажми қарийб 14,4 трлн сўмни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Фото: STATISTIKA

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда республика бўйича компютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари ҳажми қарийб 14,4 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 20,7 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Самарқанд вилоятида — 1,8 трлн сўм, Тошкент шаҳрида — 1,7 трлн сўм қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти ва Фарғона вилояти (ҳар бири 1,5 трлн сўм) ҳамда Қашқадарё вилояти (1,4 трлн сўм) туради.

Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича:

Қорақалпоғистон — 838,8 млрд сўм;
Андижон — 987,4 млрд сўм;
Бухоро — 796,5 млрд сўм;
Жиззах — 468,2 млрд сўм;
Навоий — 344,3 млрд сўм;
Наманган — 1,1 трлн сўм;
Сурхондарё — 781,7 млрд сўм;
Сирдарё — 254,4 млрд сўм;
Хоразм — 995,1 млрд сўм.

Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида — 254,4 млрд сўм қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид