Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда 100 дан ортиқ дарахт ва буталар ноқонуний кесиб ташланди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган экологик рейд давомида 100 дан ортиқ кўп йиллик дарахт ва буталар ноқонуний равишда кесилгани аниқланди. Ҳолат оқибатида табиатга қарийб 1,5 миллиард сўм зарар етказилган.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Оҳангарон туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида туманнинг «Қорасувёқа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Ф.А.Б.» фермер хўжалиги томонидан 11,5 гектар ер майдонида 100 дан ортиқ кўп йиллик манзарали дарахтлар ва буталар ноқонуний тарзда кесилгани ҳамда илдиз қисми билан қўпориб кўмиб ташлангани маълум бўлди.
Ўрганишлар давомида 59 туп дарахтнинг илдиз қисми аниқланган. Илдизлар йўқ қилиб юборилмаслиги учун ҳудудга фаоллар жалб қилиниб, навбатчилик ишлари ташкил этилган.
Ҳуқуқбузарлик натижасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига мувофиқ табиатга 1 миллиард 463 миллион 12 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, ушбу қарорга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо дарахт ва буталар мораторий даврида кесилганда, етказилган зарар миқдори икки бараварга оширилади.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
15:46
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
10:00 / 05.03.2026
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:21 / 03.03.2026