Маълум қилинишича, Кадастрлар палатасининг Фарғона вилояти туманларидан биридаги филиали раҳбари 1990 йилда туғилган фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан тузилган далолатномани бекор қилдиришни ваъда қилган.
Шунингдек, у мазкур объект бўйича қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига жорий йилнинг июль ойи бошларида фуқародан 600 АҚШ доллари олган.
Бироқ мансабдор ваъдасини бажармаган ва кейинчалик фуқарога 500 АҚШ долларини қайтариб берган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу ҳолат фош этилган.
Ҳолат юзасидан Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











