Таълим | 18:16
1419
1 дақиқада ўқилади

Иккита университетга ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Урганч давлат университети ва Фарғона давлат техника университетларига ректорлар тайинланди.

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Феруза Рўзимбоевна Мадраҳимова Урганч давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Феруза Мадраҳимова ушбу тайинловга қадар Урганч давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, ҳукумат қарори билан Рустамбек Расулович Тожиев Фарғона давлат техника университети ректори этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ректори лавозимида ишлаган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид