Жаҳон | 03:51 / 15.03.2026
6232
1 дақиқада ўқилади

Трамп Осиё ва Европа мамлакатларини ўз кемаларини Ҳўрмуз бўғозига юборишга чақирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳўрмуз бўғози очиқлиги, фақат АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемалар учун чекловлар мавжудлигини айтди. 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп қатор мамлакатларни ўз кемаларини Ҳўрмуз бўғозига юборишга чақирди. 

«Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бу сунъий чекловлардан жабр кўрган бошқа мамлакатлар бутунлай бошсиз қолган бу миллат Ҳўрмуз бўғозида хатар туғдирмаслиги учун ўз кемаларини ушбу ҳудудга юборишларига умид қиламан», — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ «Эроннинг ҳарбий салоҳиятини 100 фоиз йўқ қилган».

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Ҳўрмуз бўғози очиқлиги, фақат АҚШ, Исроил ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли кемалар учун чекловлар мавжудлигини маълум қилди.

"Аслида Ҳўрмуз бўғози очиқ. У фақат душманларимизнинг танкер ва кемалари учун ёпиқ. Бизга ҳужум қилаётганлар ва уларнинг иттифоқчилари учун. Қолганлар бемалол ўтишлари мумкин", - деди у.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид