Жамият | 15:00
471
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Coca-Cola Ўзбекистонда Рамазон ойида бир қатор хайрия ташаббусларини амалга оширди

Муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси “Made by — барча яхшиликлар ўзимиз томонимиздан яратилади” умумий ғояси остида бирлашган бир қатор кенг кўламли ижтимоий ташаббусларни ўтказди. Ташаббуслар маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш ва байрамона муҳит яратишга қаратилди.

Фото: Coca-Cola

Ташаббус доирасида Coca-Cola мамлакатимизнинг тўққизта олий ўқув юрти билан ҳамкорликда талабалар учун тадбирлар ташкил қилди. Майдончаларда бошловчилар ва диджейлар ишлашди, талабалар эса эстафета, танловлар ва шопперларга расм чизиш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этишди. Шунингдек, “Беш Қозон” ошпазлари билан ҳамкорликда палов ва турли таомлар тайёрланиб, талабалар ҳамда ўқитувчилар бир дастурхон атрофида йиғилишди.

Рамазон ойида маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрининг олтита маҳалласида хайрия ифторликлари ташкил этилди. Ҳар бир маҳаллага “Беш Қозон”нинг афсонавий ошпазлари таклиф қилинди; улар тайёрлаган палов узунлиги 60 метргача етадиган дастурхонларнинг асосий таомига айланиб, оилалар, қўшнилар ва дўстларни бир дастурхон атрофида бирлаштирди. Бундай хайрия ифторликлари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Нукус, Хива, Жиззах, Андижон ва Наманган каби бир қатор шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси “Coca-Cola Ichimligi O‘zbekiston” ҳамда “ONA” жамоат фонди билан ҳамкорликда мамлакатнинг етти шаҳри — Тошкент, Самарқанд, Нукус, Хива, Жиззах, Андижон ва Намангандаги 1 000 та эҳтиёжманд оилага ёрдам кўрсатди. Оилаларга ҳар бири 1 000 000 сўмлик 1 000 та озиқ-овқат ваучери, шунингдек, Coca-Cola ичимликлари ҳамда The Coca-Cola Foundation кўмагида амалга оширилаётган Coozin лойиҳаси иштирокчилари томонидан тайёрланган анъанавий чак-чак таоми топширилди.

Рамазон ойида бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрликка муҳтожларга ёрдам бериш айниқса муҳим. Мақсадимиз — бу кунларда жуда аҳамиятли бўлган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам муҳитини яратишга ўз ҳиссамизни қўшиш. Эслатиб ўтмоқчимизки, яхшилик ўз қўлларимиз билан яратилади — худди ўзбек ошпазлари тайёрлаган палов ва шу ерда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Coca-Cola маҳсулотлари каби. Coca-Cola ўзи фаолият юритаётган жамиятнинг бир қисми бўлишга интилади: биз учун нафақат бизнесни ривожлантириш, балки ҳамжамиятлар ҳаёти сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш ҳам муҳимдир”, - дея таъкидлади Нази Арипжанова, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Coca-Cola компаниясининг ҳукумат билан алоқалар, коммуникациялар ва барқарор ривожланиш бўйича директори.

Тез орада биз баҳор байрами — Наврўзни нишонлаймиз ва Coca-Cola уни биргаликда кутиб олишга таклиф қилади. 21–22 март кунлари компания Марказ-1 гастрономик кўчасида ярмарка уюштиради, шунингдек, “Наврўз” боғида, Tashkent City ва Seoul Mun гастро-кўчасида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Меҳмонларни мусиқа, таомлар ва оилавий машғулотларга бой ажойиб тадбир кутмоқда — ёрқин таассуротлар кафолатланган.

21 март куни: Намангандаги “Афсоналар водийси” ва “Бобур” боғларида, Андижондаги “Наврўз” савдо-кўнгилочар марказида ҳамда Самарқанддаги “Samarkand Silk Road” мажмуаси ҳудудида анъанавий таомлар, ош ва сумалак тортиладиган байрам тадбирлари бўлиб ўтади.

22 март куни: Гулбозор маҳалласининг сайёҳлик кўчасида Наврўз байрами ўтказилади: меҳмонларни сумалак, ош ва кўплаб қизиқарли машғулотлар кутмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид