Ўзбекистон | 14:56
1076
3 дақиқада ўқилади

Coca-Cola компанияси Ўзбекистонда янги Sprite Moxito таъмини сотувга чиқармоқда

Иссиқ мавсумнинг кириб келиши билан ҳаво ҳарорати кўтарилади ва бу айни тетиклантирувчи ичимликлардан баҳраманд бўладиган пайт. Coca-Cola компанияси Ўзбекистонда Sprite туркумида янги — Sprite Moxito таъми пайдо бўлганини эълон қилди.

Фото: Coca-Cola

Sprite — 1961 йилда тақдим этилган, дунёдаги энг таниқли алкоголсиз ичимлик брендларидан бири бўлиб, лимон таъмли ичимликлар орасида жаҳонда етакчилик қилади. Sprite ўзини ўзи соғлом танқид қила оладиган, ривожланиш ва ўзини намоён этиш истагидаги фаол ва ижодкор инсонларга мўлжалланган ичимлик сифатида тақдим этилади. Янги Sprite Moxito таъми бренд анъаналарини давом эттирган ҳолда, истеъмолчиларга серсув лимон ва хушбўй ялпизнинг бетакрор уйғунлигини қулай форматда таклиф этади. Ўн йиллар давомида у трендлар ортидан қувгани учун эмас, балки ўзининг ўзгармас ва асл табиатига содиқлиги туфайли мусиқа, баскетбол ва кўча маданиятининг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Машҳур мохито таъмидан илҳомланган Sprite Moxito серсув лимоннинг цитрусли тетиклигини хушбўй ялпизнинг енгил ноталари билан уйғунлаштириб, мувозанатли ва чинакам оромбахш таъм ҳосил қилади. Ўзбекистонда мохито анча оммалашган — кўпчилик Sprite’га лимон, ялпиз ва муз қўшиб, бу ичимликни ўзлари тайёрлайди. Энди эса севимли таъмлар уйғунлиги тайёр форматда мавжуд — қулай, тез ва доимо бир хил мазали.

Sprite Moxito ҳар ким кундалик тетиклашиш ёки дўстлар билан учрашиш учун ўзига энг қулайини танлай олиши учун бир неча хил — 450 мл ҳажмли банкада, 500 мл ва 1 литрли PET идишларда тақдим этилади.

Яқин кунларда Sprite Moxito ичимлигининг Тошкент, Самарқанд ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги истироҳат боғлари ва савдо марказларида дегустацияси ўтказилиши режалаштирилган. Янги бозорларга кириб борар экан, Coca-Cola компанияси маҳаллий истеъмолчиларнинг дидини инобатга олган ҳолда ўз маҳсулотлари турлари ва бренд коммуникациясини мослаштиради, айни пайтда ичимликнинг асл фалсафасини сақлаб қолиб, истеъмолчиларга таниш таъмларни замонавий ва қулай кўринишда таклиф этади.

Янги Sprite Moxito’ни татиб кўринг ва ҳар бир лаҳзангизга тетиклик бахш этувчи лимон ва ялпизнинг мукаммал уйғунлигидан баҳра олинг!

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид