Бозор босқичма-босқич ўзгариб бормоқда: ҳайдовчилар учун энди фақат тежамкорлик ёки фақат тезкорлик етарли эмас — улар муросасиз, ягона ечимни кутмоқда.

Айнан шу талабга BYD YUAN UP DM-i жавоб беради — электрга хос тезкорлик, паст ёқилғи сарфи ва узоқ масофага эркин ҳаракатланишни бирлаштирган янги авлод компакт SUV.

Моделнинг асосий хусусияти — DM-i технологиясига асосланган BYD Super Hybrid тизимидир. Ушбу тизим автомобилни кундалик фойдаланишда электр юритишда, узоқ масофаларда эса гибрид ишлаш орқали самарали фойдаланиш имконини беради.

110 кмгача бўлган электр юриш захираси кундалик йўналишларнинг катта қисмини ёқилғисиз босиб ўтишга етарли.

1100 кмгача бўлган умумий юриш захираси эса узоқ сафарларда ҳам қўшимча чекловларни бартараф этади.

Аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 3,1 л/100 км (NEDC)ни ташкил этади ва бу кўрсаткич энг самарали натижалардан биридир.

0 дан 100 км/соатгача 7,5 сонияда тезланиш автомобилга тез ва барқарор ҳаракат хусусиятини беради.

YUAN UP DM-i глобал модел сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, турли бозорлар ва фойдаланиш шароитларига мослаштирилган — зич шаҳар ҳаракатидан тортиб узоқ сафарларгача.

Ўзбекистон бозорида модел 266 700 000 сўм нархда тақдим этилмоқда ва илгари юқори тоифадаги автомобилларга хос бўлган технологияларни таклиф қилади.

Моделнинг технологик асоси Blade Battery батареяси ва 43,04% иссиқлик самарадорлигига эга двигателни ўз ичига олади. Бу эса юқори самарадорлик, хавфсизлик ва узоқ хизмат муддатини таъминлайди.

Салон ичида эса қулайлик ва кундалик фойдаланиш имкониятларига устувор эътибор қаратилган:

12,8 дюймли сенсорли экран, ўзбек ва рус тилларида овозли бошқарув, 50 Вт симсиз қувватлаш, панорамали том ва 360 даражали кўриш тизими мавжуд.

V2L (Vehicle-to-Load) функцияси автомобил имкониятларини кенгайтиради — ташқи қурилмаларни улаш имконини бериб, уни қўшимча энергия манбаига айлантиради.