Instagram ўзининг Instagram Plus обуна хизматини синовдан ўтказишни бошлади.
Маълумотларга кўра, синов жараёни Мексика, Япония ва Филиппинда ўтказилаётган бўлиши мумкин. Нархлар ҳудудларга қараб фарқ қилади: Мексикада – 39 песо (2,17 доллар), Японияда – 319 иена (2 доллар), Филиппинда – 65 песо (1,07 доллар).
Premium функциядаги янгиликлардан бири «ҳикоялар»ни пост муаллифига билдирмасдан томоша қилиш имкониятидир. Бу фойдаланувчилар учун махфийликни оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, обуначилар ўз «ҳикоялари» неча марта қайта кўрилганини кузатиши мумкин. Бу эса контент самарадорлигини таҳлил қилишда муҳим восита сифатида кўриляпти.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар «яқин дўстлар» рўйхатидан ташқари, ҳикоялар учун чексиз миқдорда аудитория рўйхатларини яратишлари ҳам мумкин.
Шу билан бирга, обуначилар ўз «ҳикоялари»ни яна 24 соатга узайтиришлари ва ҳафтасига бир мартагача «ҳикояни ажратиб кўрсатиш» функциясини танлаши мумкин. Бу эса аудитория қамровини оширишга ёрдам беради.











