Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон разведкаси бошлиғи ҳалок бўлди
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси разведкаси бошлиғи, генерал Мажид Ҳадимий Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац хабар берди.
«Эрон раҳбарлари ўзларини нишон сифатида ҳис қилиб яшамоқда. Биз уларни бирма-бир овлашда давом этамиз», – дея вазирнинг сўзларини келтиради Associated Press.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ҳадимийнинг ўлимини тасдиқлаган. Баёнотда у 6 апрел куни тонгида амалга оширилган «террорчилик ҳужуми» қурбони бўлгани айтилган.
Ҳадимий 2025 йил июнида корпус разведкасининг олдинги раҳбари Муҳаммад Козимий Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлганидан кейин унинг ўрнини эгаллаганди.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга қарши уруш бошлаганидан буён ислом республикасининг энг юқори лавозимли раҳбарлари, жумладан олий раҳнамо Али Хоминаий ва Миллий хавфсизлик олишй кенгаши котиби Али Ларижоний ҳам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026