1 апрел куни Humo Arena’da JETOUR T1 ва SOUEAST S06 кроссоверларининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида компания вакиллари Ўзбекистон бозоридаги ривожланиш стратегиясини ҳам тақдим этиб, дилерлик тармоғини кенгайтириш, сервис инфратузилмасини кучайтириш ва узоқ муддатли инвестицияларни жалб этиш режаларини маълум қилди.

“Маҳсулот стратегиямиз мижозлар турмуш тарзининг ўзгаришини чуқур таҳлил қилишга асосланган. Бугунги кунда саёҳат ва фаол ҳордиқ учун мўлжалланган автомобилларга, шунингдек, шаҳар учун технологик ечимларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Шу боис JETOUR Travel+ йўналишини ривожлантирмоқда, SOUEAST эса замонавий шаҳар мобиллигига алоҳида урғу бермоқда”, деди JETOUR & SOUEAST International вице-президенти Браян Ванг.
“Биз Ўзбекистонда брендимиз келажагини ишонч билан шакллантирмоқдамиз. 2026 йил якунига қадар дилерлик тармоғимизни 40 дан ортиқ шоурум ва 30 дан зиёд сервис станцияларигача кенгайтиришни, шу орқали ягона юқори стандартдаги савдо ва хизмат кўрсатишни таъминлашни режалаштирганмиз”, деди дилерлик тармоғини ривожлантириш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича бош директор ўринбосари Владимир Ракитянский.

JETOUR T1 — юқори ўтказувчанликка эга, саёҳатлар ва фаол ҳаёт тарзи учун мўлжалланган универсал кроссовердир. Автомобил 4705×1967×1843 мм ўлчамларга, 2800 мм ғилдирак базасига ва 190 мм клиренсга эга. У 2,0 литрли турбодвигател (254 от куч, 390 Нм) билан жиҳозланган бўлиб, 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси, тўлиқ привод ва еттита ҳаракат режими билан ишлайди. Шунингдек, 1,5 литрли турбодвигател (156 от куч, 215 Нм), электромотор (204 от куч, 310 Нм) ва 26,7 кВт·соат аккумулятордан иборат гибрид версияси ҳам таклиф этилмоқда.

SOUEAST S06 шаҳар аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, динамик дизайн ва замонавий технологияларни уйғунлаштиради. Модел 4616×1910×1690 мм ўлчамларга ва 2720 мм ғилдирак базасига эга. У 1.5T (156 от куч, 230 Нм) ва 1.6TGDI (197 от куч, 290 Нм) турбодвигателлари билан, роботлаштирилган узатмалар қутиси ва олд привод билан жиҳозланган. Гибрид версияси 360 от куч ва 530 Нм айланма моментни таъминлайди, 19,43 кВт·соат аккумуляторга эга бўлиб, 1100 км гача юриш захирасини тақдим этади.