Бундан бир йил муқаддам Ўзбекистонда янги халқаро авто бренди — Jetour расман ўз фаолиятини бошлади. Ёш, жўшқин ва амбициоз бренд сифатида Jetour мамлакатдаги автомобил бозорида ўз ўрнини топиб, мижозлар эътиборини қозонди.
Бир йил ичида Jetour ўз аудиториясини кенгайтириб, минглаб автомобилларни Ўзбекистон йўлларига чиқарди. Ўтган давр мобайнида бренд бир қатор тест-драйвлар, акциялар ва тадбирлар орқали минглаб одамларга ўз маҳсулотларини яқиндан намойиш этди.
Компания вакилларининг таъкидлашича, Jetour учун бу йил фақат автомобил сотиш эмас, балки мижозлар билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш йили бўлди: «Биз фақат харидор эмас, балки бир хил қарашларга эга ҳамфикрларни ҳам топдик. Jetour фалсафаси – ёрқин яшаш тарзи, фаол бўлиш ва янги жойларни кашф этишга интилишдир», — дейди бренд раҳбарияти.
Расмий дистрибюторлик ва кенг дилерлик тармоғи

Ўзбекистонда Jetour ягона расмий дистрибютор орқали тақдим этилади. Бу эса ҳар бир мижозга завод кафолати, сифатли сервис ва шаффоф харид шартларини таъминлайди.
Ҳозирги кунда бренднинг дилерлик марказлари мамлакатнинг асосий шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда:










