Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент спорт федерациялари бош котибларидан лавозимига лойиқ бўлмаганларни алмаштиришни буюрди
Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Федерацияларда ҳамкор ва маблағ топиш, тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ташаббус йўқлиги қайд этилди. Мутасаддиларга 26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқ бўлмаганларини алмаштириш топширилди.
Йиғилишда ихтисослашган спорт мактабларининг оддий спорт мактабидан фарқи қолмаганига эътироз билдирилди.
Масалан, Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактабнинг натижаси Жарқўрғондаги битта спорт мактабиники каби бўлолмаяпти. Жарқўрғон спорт мактаби ўтган йили Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та соврин олган бўлса, вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабда эса жами 1 та медал мавжуд.
Ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, жамоаси ва мураббийларнинг иш услубини ўзгартириб, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаб, ойлик маошини ўқувчисининг натижасига боғлаш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга ютуқларга эришган спорт мактабларини амалдаги рағбатлантириш миқдорига қўшимча яна 500 миллион сўмдан алоҳида мукофотлашни йўлга қўйиш топширилди.
Олий таълим муассасаларида спорт йўналишидаги ишлар етарли даражада эмаслиги, федерациялар билан ҳамкорлик, иқтидорли талабага индивидуал мураббий бириктириш сустлиги қайд этилди.
Айрим олийгоҳларда спорт соҳаси бўйича яхши тажрибалар бор. Масалан, Термиз давлат университети 4 та клуб ташкил қилиб, 5 минг талабани 18 та спорт турига қамраб олди. Талабалар ўтган йили халқаро мусобақаларда 18 та медал олди. Олийгоҳнинг волейбол ва гандбол жамоалари олий лигада, футзал ва футбол жамоалари эса 1-лигада қатнашяпти.
Лекин Жиззах политехника, Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали, Қарши давлат техника университети, Бухоро давлат университетларида 70 фоиз талаба жисмоний норматив топшира олмаган. Бу улардаги клублар “номига” ишлаётганини англатади.
Шу муносабат 207 та олийгоҳ ректорларига Термиз давлат университетининг тажрибасини ўргатиш ва спорт бўйича бир йиллик режа ишлаб чиқиш топширилди.
Ўқ отиш базасида шароит яратилгани учун ушбу спорт турида натижа кўринаётгани таъкидланди. Яқинда Осиё чемпионатида ўқ отувчилар 3 та олтин, 2 та кумуш медаль олди. Пневматикадан отишда Осиё ва жаҳон рекордини янгилади. Футбол, спорт курашлари, велоспорт, енгил атлетика, сузишда ҳам ўзгариш бўлаётгани эътироф этилди.
Ёшлар Осиё ўйинларида енгил атлетикада илк бор 9 та медал, сузишда дастлабки медал (бронза) қўлга киритилди. Велоспортчиларимиз Осиёда кучли учталикдан жой олди. Спорт курашларида 25 йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон чемпионатида олтин медалга эришилди.
Шу билан бирга, Жиззахдаги 6 та қиличбозлик базасида шуғулланувчилар 100 нафарга ҳам етмаслиги, трамполин ва акробатика бўйича мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаётгани, теннис, от спорти бўйича ҳам натижа кўринмаётгани танқид қилинди.
Дунёда теннисга ўхшаш падел теннис, сквош каби замонавий ўйинлар ёшлар орасида тез оммалашяпти. Лекин мутасаддиларда хусусий тадбиркорларни жалб қилиш орқали бундай спорт турларини теннис билан уйғун ривожлантириб, ёшларга қўшимча шароит яратиш бўйича ташаббускорлик йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Федерацияларда ҳамкор ва маблағ топиш, тадбиркорларни жалб қилиш бўйича ташаббус йўқлиги қайд этилди.
Таъкидланишича, салоҳияти катта тадбиркорлар йилдан-йилга ортиб бормоқда, улар орасида спортга қизиқадиган, ҳомийлик қилишга тайёр турганлари анча.
Лекин бирорта федерация тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича таклиф киритмагани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга 26 та федерациядаги бош котиб ва бошқарув кадрларининг фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқ бўлмаганларини алмаштириш топширилди.
Мавзуга оид
19:13
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32