Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.

Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказади. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.