Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил бошида мамлакатда фалсафа доктори — PhD илмий даражасига, шунингдек, хорижий давлатларда олинган фан номзоди ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассис-тадқиқотчилар сони 15,5 минг нафарни ташкил этган.

Ҳисоботга кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 1,4 минг нафарга ёки 9,9 фоизга ошган.

Шу билан бирга, фан доктори — DSc илмий даражасига эга мутахассис-тадқиқотчилар сони 4,8 минг нафарга етган. Бу кўрсаткич бир йил ичида 1,8 минг нафарга ёки 60 фоизга ўсган.