Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилишдаги бюрократик талаблар 2 баробаргача қисқариши мумкин
Ўзбекистонда қурилишга рухсат олишдан бошлаб фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар таҳлил қилиниб, талаблар, муддатлар ва тўловларини 2 баробаргача қисқартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрел кунги йиғилишда бу топшириқ ижроси учун масъулларга 3 ой муддат белгилади.
Шунингдек, пудрат корхоналарига чет элдан йилига фақат битта махсус техника олиб келиш чеклови бекор қилинади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси 1 ҳафта ичида киритилиши керак.
Президент “Шаффоф қурилиш” рейтингида қурувчиларга лизингга олинган техникаси учун балл берилмаётгани нотўғри эканини айтди. Бундай техникалар ҳисобга олинса, камида 500 та корхонанинг рейтинги 1-2 поғона кўтарилиб, 17 триллион сўмлик бозорга кириш имкони пайдо бўлади.
Қурилиш вазирлигига лизингга олинган техникалар электрон базасини ишга тушириб, “Шаффоф қурилиш” тизимига интеграция қилиш ва балл беришни бошлаш топширилди.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
11:33 / 06.06.2026
Ўзбекистонда лойиҳалаш ва қурилишни параллел олиб бориш амалиёти ўзгаради
22:34 / 05.06.2026