Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, фуқаро М.Ч. 18 000 АҚШ доллари эвазига фуқаролар А.И. ва Б.Х.ни ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган.

У келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳажга боришда фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирганди.