Жаҳон банки 2024 йилги ҳисоботига кўра, дунё бўйича битирувчиларнинг ўртача 41 фоизи таълим олган йўналишидан ташқари соҳада иш топишга мажбур бўлмоқда. OECD маълумотларига кўра, иш берувчиларнинг 75 фоизи «университет билимлари реал иш жараёнларига тўлиқ мос келмайди» деб ҳисоблайди. Ўзбекистон статистика ҳисоб-китобларига биноан, сўнгги йилларда мамлакат битирувчиларининг қарийб 60 фоизи диплом олганидан кейин иш топишда жиддий қийинчиликка учраган.

Бу — глобал тенденция. Ва айнан шу тенденцияга жавоб сифатида Ўзбекистонда янги авлод хусусий олийгоҳлари таълим моделини қайта қурмоқда.

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) — Coventry University (Буюк Британия) билан стратегик шериклик асосида фаолият юритувчи хусусий олий таълим муассасаси — бу йўналишда муайян модел таклиф этмоқда. Университетнинг ёндашуви уч таркибий қисмдан иборат.

Биринчи — халқаро стандартдаги диплом

Битирувчиларга Coventry University (Буюк Британия) дипломи берилади. Coventry QS World University Rankings бўйича дунёнинг энг яхши 600 университети қаторида, ёш университетлар рейтингида ТОР-23 ўринда, Британиянинг TEF (Teaching Excellence Framework) тизими бўйича эса энг юқори — Олтин даражаси билан тақдирланган.

Иккинчи — тўлиқ молиялаштирилган грант

"Agrobank" АТБ томонидан 2026–2027 ўқув йили учун UDEA талабалари учун тўлиқ молиялаштирилган 4 йиллик грантлар ажратилган. Грант таълим тўлови ва бутун ўқув даври учун бепул ётоқхона жойини қоплайди. Талаба ўқув тўлови сифатида ҳеч қандай маблағ ажратмайди.

Учинчи — ўқув жараёни доирасидаги реал иш тажрибаси

UDEA талабалари ўқиш давомида "Agrobank" АТБ тизими ва шериклик компанияларида амалий иш жараёнларида иштирок этади. Битирувчилар учун "Agrobank" АТБ тармоғида иш билан таъминланиш кафолати назарда тутилган. Бу ёндашув «таълим — амалиёт — биринчи иш жойи» занжирини бир университет ичида бирлаштиришга қаратилган.

«Бизнинг вазифамиз — талабага шунчаки диплом эмас, балки ишончли карьера траекторияси тақдим этиш. Ўқув жараёнининг ўзи реал бизнес муҳити билан параллел қурилган бўлса, битирувчи меҳнат бозорига тайёр мутахассис сифатида киради. Бу — замонавий олий таълимнинг ягона ишлайдиган модели» — UDEA ректори, и.ф.д., профессор Рустам Абдураупов.

 Open Day — 15 май