Форум БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ташкил этилган бўлиб, бу йилги йиғин “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар” мавзусига бағишланди.



Боку шаҳри Конгресс-марказида Ўзбекистон раҳбарини Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди. Маросим доирасида иштирокчиларнинг биргаликда суратга тушиш тадбири ҳам бўлиб ўтди.



Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш каби масалалар ўрин олган.



Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев форумнинг Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.