Вилоят ИИБ хабарига кўра, Хатирчи туманининг «Оқтепа» маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган О.Б. ўз атрофига 1988–2007 йиллар оралиғида туғилган бир гуруҳ ёшларни бирлаштирган. Мазкур гуруҳ Хатирчи туманидаги Олтинсой тоғ тизмаларида рухсатномасиз, қўлбола усулда олтин қазиш билан мунтазам шуғулланган.

Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида гуруҳ аъзолари жиноий фаолият устида қўлга олинган. Ҳодиса жойидан хўжалик буюмлари ва қазиш ишлари учун фойдаланилган ускуналар олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси 2-қисми (ердан, ерости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.