Катта миқдордаги олтин қуймаларнинг мамлакатдан ноқонуний олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум бўлишича, 46 ёшли шахс Тошкент–Дубай йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирган. Унинг юклари текширувдан ўтказилганда, чамадони ичидан 1 кг 923 грамм олтин қуймалари топилган.
Ушбу ноқонуний ишга 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган шахснинг ҳам алоқадорлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Аввалроқ Фарғонада ноқонуний равишда олиб чиқилиши режалаштирилган олтин мусодара қилинганди.











