Қарорга кўра, 2027 йилдан республика ҳудудларида 5 та сел-сув омбори қурилади.
Сел-сув омборларини қуриш ҳисобига:
Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ер майдонларининг сув таъминотини яхшиланади;
Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ерлар ўзлаштирилади.
2027–2030 йилларда қуриладиган сел-сув омборларининг манзилли дастури тасдиқланди.
Сел-сув омбори ва унинг иншоотлари, карьерлар ва қурилиш майдонига тушган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши белгиланди.
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилади.
















