«Йўл харитаси»да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳужжат жорий йил апрель-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи тадбирлари ниҳоясига етди.

Давлат раҳбари Остона халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.